Жаҳон | 07:24 / 11.07.2018
8115
1 дақиқада ўқилади
Покистонда террорчи ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг Пешавор шаҳрида террорчи-худкушнинг ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Pakistan Today нашри маълум қилди.
Маълумотларга кўра, террорчи ҳужумни Авами миллий партияси йиғилиши вақтида содир этган. Қурбонлар орасида партия етакчиси Харун Билур ва унинг ўғли Дониёл Билур бор.
Яраланганлар шифохонага етказилган. Улардан баъзиларининг аҳволи ўта оғир.
Мамлакатда ҳаракат қилувчи бирорта террорчи тузилма ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024