Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдунинг «Ювентус»даги маоши сониягача ҳисоблаб чиқилди
Британиянинг The Mirror таблоиди португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Ювентус» билан имзолаган шартномаси тафсилотларини ошкор қилди.
Унга кўра, 33 ёшли футболчи йилига 30 миллион евро маош олади. Бу сониясига 1 евро демакдир. 4 йил ичида Роналду 120 миллион евро ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду трансфери учун «Ювентус» умумий ҳисобда 112 миллион евро тўлади.
Португалиялик «Қироллик клуби» таркибида 2009 йилдан бери тўп тепиб келаётган эди. У «Реал» билан 16та совринни ютиб олди ва 438та ўйинда 451та гол урди.
Мавзуга оид
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
11:06 / 14.12.2024