Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Эрон нефть саноатига инвестиция киритади
Эрон Олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Велаятий бугун, 12 июль куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Reuters агентлиги Олий раҳнамо маслаҳатчисининг учрашувдан сўнг Эрон давлат телевидениесига берган интервьюсидан парчалар келтирди.
«Олий раҳнамомиз Россия билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш тарафдори... Бу борадаги ишлар давом эттирилади... Россия Эроннинг нефть соҳасига инвестиция киритишга тайёрланмоқда», - деди Али Акбар Велаятий.
«Эрон ва Россия Суриядаги ҳамкорлигини ҳам давом эттиради», - дея қўшимча қилган давлат раҳбарининг маслаҳатчиси. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки томон ҳам Суриядаги фуқаролар урушида Президент Башар Асад режимини қўллаб-қувватлайди.
«Путин Американинг Эронга нисбатан санкциялар жорий этиш қарорини маъқулламаслигини яна бир бор тасдиқлади», - деб айтган Велаятий.
Кремль расмий хабарига кўра, Эрон ҳукумати мулозими Путинга иккита мактуб топширган. Улардан бири президент Ҳасан Руҳоний, иккинчиси давлат раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий томонидан йўлланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025