Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия суди давлат тўнтаришига алоқадор 72 судланувчини умрбод озодликдан маҳрум этди
Туркия суди бугун 2016 йилги давлат тўнтаришидаги иштироки учун судланаётган шахсларнинг бир гуруҳи устидан ҳукм эълон қилди. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар бермоқда.
Суд конституцион тузумни ағдаришга уринганликда айбланган 72 нафар судланувчига умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Ҳукм этилганлар орасида майор ва полковник унвонига эга ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Улар Истанбулдаги Босфор осма кўпригида содир бўлган тўқнашувларда 34 кишининг ўлимига сабаб бўлишган.
Шунингдек, 27 нафар шахс у ёки бу кўринишда исёнчиларга ёрдам берганлиги учун 15 йил ва ундан узоқроқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Яна 44 нафар судланувчига нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.
Ушбу жиноий иш доирасида яна 71 киши суд ҳукмини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда давлат тўнтариши уюштиришга бош масъул сифатида кўрилувчи мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленга алоқаси бор деб ҳисобланган 160 минг нафар ҳарбийлар, илм-фан вакиллари ва давлат хизматлари ҳибсга олинганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025