Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон чорраҳаларида 1 ойда жами қанча қоидабузарлик қайд этилгани айтилди
“Хавфсиз шаҳар” дастури бўйича жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Андижон шаҳридаги 7 та чорраҳада жами 98 та кузатув камераси ишга туширилди. Эътиборлиси мазкур кузатув камераларининг 53 таси қоидабузарликларни аниқлаш учун бўлса, яна 45 таси видеокузатувни амалга оширади. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилаётган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ навбатчилик қисмида ташкил этилган бошқарув тизимига фото ва видео тасвир ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги юзасидан “Online” равишда шиша толали кабель орқали етказиб берилмоқда.
Жорий йилнинг 1 июнидан 1 июлигача ўтган давр мобайнида компьютерлаштирилган бошқарув тизими ёрдамида аниқланган ҳолатлар жами 27 076 тани ташкил этди. Белгиланган барча жарималар сони 25824 тани, улар учун белгиланган жарималар миқдори эса 7710668080 сўмни ташкил этди. Ўтган 1 ойлик натижаларга кўра, 1179 жаримага тортилган фуқаро аниқланиб, улардан жами 307706760 сўм миқдорида пуллар ундирилди.
Мавзуга оид
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
16:07 / 16.04.2025