Жамият | 14:49 / 13.07.2018
21469
2 дақиқада ўқилади

Фермер хўжалиги раҳбаридан пора талаб қилган маҳалла раиси қўлга олинди

Иллюстратив фото/РИА Новости

Бухоро вилоятининг Қоракўл туман ИИБга, “Қораун” МФЙ, Қораун қишлоғида яшовчи, “Бойли бобо” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Х ариза билан мурожаат қилиб,  “Янгизамон” МФЙ, Янгизамон қишлоғида яшовчи, ушбу МФЙ раиси, 1967 йилда туғилган Ш.И ҳамда “Камолот” МФЙ, Камолот қишлоғида яшовчи, “Қоракўл-Қораун” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбари, 1973 йилда туғилган Р.А  билан олдиндан жиноий тил бириктириб, “Қораун” МФЙ ҳудудидаги “Бойли бобо” ф/х раҳбари Қ.Х.нинг ишончига кириб, унга тегишли фермер хўжалиги далаларида етиштирилган буғдой ҳосилини туман МТП томонидан бириктирилган комбайнлар билан қисқа муддатда ўрдириб бериш ва фермер хўжалигига белгиланган мажбуриятга асосан 10 фоизлик буғдойни давлатга топширтирмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 400 АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилганлигини билдиради.

Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Қоракўл-Қораун» сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбари Р.А кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари ва 1.600.000 сўм пулларни олган вақтда ушланиб, ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А ва Ш.Иларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид