Спорт | 17:10 / 13.07.2018
9454
1 дақиқада ўқилади

Илюмжинов ўзининг четлатилишини «сиёсий» деб баҳоламоқда

Фото: Komsomolskaya Pravda

Кирсан Илюмжинов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) нинг уни ташкилот президентлигидан четлатиш ҳақидаги қароридан рози эмас. У мазкур қарорни сиёсий деб атаган.

«Бу — АҚШ босими остида қабул қилинган сиёсий қарордир», — дея Илюмжиновнинг сўзларини келтирмоқда «360» телеканали.

Илюмжинов АҚШ молия вазирлигини уни санкцияга дучор бўлганлар рўйхатига қўшганини эслатиб ўтди. У бу қарорни ноқонуний деб ҳисоблайди ва Америка ҳукуматини судга берган. Шундан сўнг, Илюмжиновнинг фикрича, Қўшма Штатлар ҳукумати FIDEга босим ўтказа бошлаган.

Мавзуга оид