Жаҳон | 21:37 / 14.07.2018
14086
2 дақиқада ўқилади

Кинотанқидчилар XXI асрнинг энг яхши 50 комедияси рўйхатини тузишди

Rolling Stone журнали кинотанқидчилари XXI асрнинг энг яхши 50 комедиясидан иборат рўйхатни тузишди. Рўйхатда биринчи ўринни режиссёр Кристофер Гестнинг 2000 йилда экранларга чиққан "Шоу ғолиблари" фильми эгаллади.

Фото: Shutterstock

Унда итлар кўргазмаси ва жониворлар эгалари кўргазмада ғолиб чиқиш учун ҳар нарсага тайёр эканликлари ҳикоя қилинади.

Рейтингнинг иккинчи ўрнида Армандо Ианнуччининг замонавий британ-америка сиёсати ҳақидаги "Сиртмоқ" (2009) комедияси жойлашди. Учинчи ўринга келиннинг дугоналари бошидан кечирган саргузаштлар тасвирланган Пол Фигнинг "Вегасдаги қизлар базми" фильми лойиқ кўрилди.

Фото: Shutterstock
Фото: Shutterstock

Шунингдек, энг яхши фильмлар ўнталигидан "Тутинган оға-инилар" (2008), "Идиократия" (2006), "Оёқдан чалувчи севги" (2002), "Тони Эрдманн" (2016), "Шон исмли зомби" (2004), "Қирқ ёшли бўйдоқ" (2005) ва "Кадр ортидаги ҳаёт" (2000) комедиялари жой олди.

 

Мавзуга оид