Light | 15:31 / 14.07.2018
16752
4 дақиқада ўқилади

«Раҳбар ҳамма нарсани била олмайди»

Фото: Zack Garlitos

6 июль 2018 йил

Доимий равишда ўзгариб бораётган соҳада 107 йил фаолият юритиш мобайнида IBM кўп марта янги технологик янгиликларга мослашишига тўғри келган. Бугун компания яна ўзгармоқда: унинг мижозлари SaaS булутли ечимларига ўтишади. Етакчиликни ривожлантириш бўйича IBM директори Жейсон Трухильо билим олишнинг “медиаторлик” услуби фирмада ўзгаришлар ўтказишга қандай ёрдам бериши ҳақида гапириб берди. Бу суҳбатдан олинган қисқача маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Нима учун айнан ҳозир ўзгаришга қарор қилдингиз?

IBM маданиятнинг ўзгариши бизнесни қайта шаклланиши билан параллел равишда содир бўляпти: бугун компания даромадларининг деярли ярми олти йил аввал биз ишламаган соҳалардан келмоқда. Биз дизайн-фикрлаш ва мослашиш модели услубларини тўлиқ қабул қилдик. Эндиликда ўзгача ишлаяпмиз: жамоа мижозларимиз учун максимал қадриятларни яратишга йўналтирилган. Ҳар бир ходим нимададир медиатор бўлиши лозим. Биз доимий равишда ўзаро устозлик шароитларини яратяпмиз.

Бундай ёндашувнинг афзалликлари нимадан иборат?

У бозор талабларига жавоб беради. Анъанавий равишда ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш бўйича жамоалар ўз ишининг моҳиятини қандайдир янги дастурларни “чиқаришда” кўрадилар. Янгича ёндашув эса одамлар ўзларига керакли кўникмаларни ўзлари излашларига диққатни қаратади. Бу арзон ва тезкор. Мисол учун сиз 370 мингта ходимнинг барига қандайдир тренинг уюштиришни истайсиз. Бу кўп ва катта харажатларни талаб этади. Агар ходим билимни ҳамкасбидан олса, у кўпроқ нарсани хотирасида сақлаб қолади, муҳими бироз вақт ўтгач, билим ўз-ўзидан тарқалишни бошлайди.

Ходим ҳамкасбларидан қай бирида зарурий билимлар мавжуд эканини қандай аниқлайди?

Биз Coach.me платформасини яратдик, у ерда одамлар ўз эҳтиёжлари ва тайёр ечимлар тўғрисида маълумот беришади. Агар бирор кишига қандайдир янги кўникма, масалан техник йўналишда муайян кодни ёзишга оид маълумот керак бўлса, платформа унга ёрдам бера олиши мумкин бўлган ҳамкасбларни танлаб беради. Шу йўл билан одамлар ўз таълимини назорат қилишни бошлайди. Қўшимчасига у Your Learning рақамли таълим платформамизга бириктирилган.

Ходим ўзига таниш бўлмаган ҳамкасбни ўқитиш учун нимага вақт сарфлаши лозим?

Бу иш самарадорлиликни баҳолашга киради. Биз беш кўрсаткичга эътибор берамиз: бизнес-натижалар, мижозлар муваффақияти, инновациялар, ҳамкасблар олдидаги масъулият ва кўникмалар. Ўзаро ёрдам – IBMнинг ривожланиш йўли эканини тушунтирамиз.

Устозликни оддий ходимга топшириш менежерлар қўл остидагиларининг ривожланишини кузатмаслиги эҳтимолини юзага келтирмайдими?

Биз уларга бундай қилишларига рухсат бермаймиз. Айтайлик, мен жамоамнинг муваффақияти учун бевосита жавобгарман. Мен ишга тўғри муносабатда бўлиш ва доимий равишда билим олиш бўйича шахсий намуна кўрсатишга мажбурман. Бош директоримиз Жинни Рометти буни жуда аниқ изоҳлайди: IBMда муваффақиятга эришиш учун бозор томонидан берилаётган тезликда ўқиб, зарур кўникмаларга эга бўлиш лозим. Уни компаниянинг турли қисмларидан олиш керак – ҳеч бир менежер ҳамма нарсани била олмайди.

 

Мавзуга оид