Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 52 нафар чемпион-спортчиларга ОТМларга кириш учун имтиёз берувчи гувоҳномалар топширилди
Андижон шаҳрида Республика ва халқаро мусобақаларда муваффақиятларга эришиб, юрт шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ёш ва умидли спортчиларнинг 52 нафарига олий талим муассасаларига имтиҳонларсиз, грант асосида кириш имкониятини берувчи гувоҳномалар топширилди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят бошқармаси ҳамда жамоатчилик вакиллари, спортчи ёшларнинг ота-оналари, мураббийлар иштирок этдилар
Маросимда сўз олган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, мураббийлар ва спортчиларнинг ота-оналари ёшларга бугунги берилган имтиёз келгусидаги ғалабаларга пойдевор бўлиши зарурлигини уқтирдилар.

Шу билан биргаликда чемпион-спортчиларни тайёрлаган устоз-мураббийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Ўйлаймизки, спортда ўзини кўрсатган ғолиб ёшларимиздан келажакда малакали устозлар етишиб чиқади.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025