Спорт | 16:40 / 16.07.2018
12810
1 дақиқада ўқилади
Анте Ребич ўз она қишлоғидаги барчанинг кредит қарзларини тўлаб берган
Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Анте Ребич ўзи туғилиб ўсган ва айни чоғда 500 киши истиқомат қилувчи қишлоқдаги кредит олган барча одамларнинг қарзларини тўлаб берди.
«Анте Сплит шаҳри яқинидаги у қадар катта бўлмаган қишлоқда туғилиб ўсган. У ҳеч қачон ўзи униб-ўсган жойларни унутмаган, ҳолбуки 19 ёшидаёқ Италиянинг «Фиорентина» клуби билан шартнома имзолаб, она қишлоғини тарк этган бўлса ҳам», – дейди унинг дўсти, Хорватия ёшлар терма жамоасида бирга тўп тепган болалик дўсти Ловро Шиндик.
Анте кичик қишлоқдаги барчанинг кредитларини сўндириб берган.