Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер қимирлашини 10 сония олдин ҳис қилган мушуклар интернет аҳлини ҳайратлантирди (видео)
Интернетда Япониядаги мушуклар кафесидаги кузатув камераси қайд қилган видео оммалашмоқда. Видеода бир нечта мушук ер қимирлашидан 10 сонияча олдин бир вақтда безовталана бошлаганини кўриш мумкин.
Видео 18 июнда ёзиб олинган. Унда мушуклар хонанинг турли бурчакларида тинч ётганлари, бироқ кейин улардан бир нечтаси бир вақтда бошини кўтариб, хавотирланган ҳолда қулоқларини динг қилиб тургани, сўнгра хона бўйлаб чопа бошлаган. Бир неча сониядан кейин эса камера ер қимирлашни қайд қилади.
Фойдаланувчилар ўз изоҳларида мушукларнинг сезгирлигига тан беришган. Кўпчиликнинг табиий офат вақтида хонада қамалган ҳолда қолган мушукларга раҳми келган. Бироқ кафе эгалари хавотирланишга ўрин йўқлигини, мушукларга ҳеч нарса қилмаганини маълум қилишган. Видео бир неча кун ичида миллиондан кўпроқ намойиш тўплаган.
Мавзуга оид
23:34 / 26.05.2025
Германиялик эр-хотин йўқолган мушугини қидиришга 22 минг доллар сарфлади
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025