Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг кўп ўртача иш ҳақи Тошкентда, энг ками эса Наманганда қайд этилди
2018 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳрида қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида келтирилган.
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган. Бу республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140 фоизга кўпдир.
Навоий вилоятида бу миқдор 2 153 минг сўм (133,8 фоиз), Тошкент вилоятида эса 1 768,5 минг сўмни (109,9 фоиз) ташкил этган.
Бу кўрсаткич Наманган вилоятида 1 263,3 минг сўмни (78,5 фоиз), Самарқанд вилоятида 1 273,6 минг сўмни (79,2 фоиз) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан энг паст кўрсаткичлардир.
Статистика қўмитасининг таҳлилига кўра, 2018 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этган.
Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025