Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўртасидаги ўқув машғулотининг биринчи босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегациянинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат махсус операция кучлари бўлинмаларининг “Ерик дала” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Уни Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Сакен Жасузаков ҳам кузатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўқув машғулотлари жараёнида Қозоғистон ва Ўзбекистон махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан тунги вақтда ўқув-жанговар разведка ҳаракатлари амалга оширилди. Учувчисиз учиш аппарати комплекси ёрдамида ўтказилган ҳаво разведкаси давомида 2500 метр баландликдан шартли ноқонуний қуролланган гуруҳ аниқланиб, бир жуфт Су-30 СМ ёрдамида йўқ қилинди. Шартли душманнинг эҳтимолий ҳаракат маршрути йўналишида 2000 метр баландликдан мақсадли ҳужум уюштирилди. Зарбалар, шунингдек, авиация ёрдамида ҳам ўтказилди.
Ўқув машғулотнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округидаги “Фориш” тоғ дала ўқув маркази базасида ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Қозоғистон мудофаа вазирига илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди ва ҳамкорликдаги машғулотларни мунтазам ташкиллаштириб туриш икки мамлакат армиясининг ривожида аҳамиятли бўлишини таъкидлади.
Ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Қозоғистоннинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024