Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳкумлар ҳали озодликка чиқмасдан меҳнат дафтарчаси очилиб, иш билан таъминланади
«Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ушбу йўналишдаги ишларни амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Қарор билан, шунингдек, Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилди.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш, тегишли тартибда кийим-кечак, озиқ-овқат ва турар жой учун бир марталик тўланадиган нафақа пули бериш;
- мақбул ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, соҳа мутахассислари (психолог, тиббиёт ходими, ҳуқуқшунос ва бошқалар)дан ёрдам олиш, зарур ҳолатларда даволанишга, қариялар ва ногиронлар уйларига йўлланмалар бериш;
- реабилитация қилишда, уй-жой ва маиший ҳамда бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал қилишда, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар олишда ёрдам кўрсатиш.
2019 йил 1 январдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида тўлиқ ижтимоий мослаштириш мақсадида маҳкумларни тизимли ўрганиш ва уларнинг онгини ўзгартиришга қаратилган тарбиявий ишларнинг ягона комплекс тизими жорий этилади.
Қарорда белгиланишича, маҳкумларга шахсий ҳужжатларни тиклаш ва паспорт олишда ёрдам кўрсатилади, уларнинг пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилади.
Эндиликда маҳкумлар билан тарбиявий ишлар уларни учта тоифага ажратган ҳолда уч босқичда амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
00:46 / 06.05.2025