Фан-техника | 23:04 / 21.07.2018
14419
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy бошқача номланиши мумкин

Фото: getty images

Samsung компанияси янги смартфонлари номини ўзгартириш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилган кўринади. Компаниянинг янги смартфонлари Galaxy A3, A5 ва A7 номи остида чиққан, бироқ жорий йилда компания Galaxy A6 ва A8’ларни тақдим қилиб, ўз ёндашувини ўзгартирди. 

Компания Европанинг интеллектуал мулк бўйича идораси EUIPO’га Galaxy A10, A30, A50, A70 ва A90 савдо маркаларига ариза берган. Смартфонлар номланишида бир хонали сонлар ўрнига икки рақамлиси қўлланган. Samsung йил давомида одатда Galaxy A’дан биттадан кўп чиқаргани сабабли, улардан ҳар қайси бири ўз рақамини олади. Бу ҳолда, камтарроқ кўрсаткичларга эга модел Galaxy A10 деб, бу қатордаги энг қиммати эса Galaxy A90 деб аталиши мумкин.     

Бироқ бугунги кунда компания моделларини номлаш, аниқроғи рақамлаш бўйича янги стратегияси борасида расман ҳеч нарса демаган. Кейинги йилда Galaxy S10 чиқиши кутилаётгани сабабли компания смартфонлари номланиши бирхиллаштирилиши мантиқан тўғри ҳисобланади.  

Бу эса компаниянинг Galaxy S10’дан кейинги моделлари Galaxy S11, S12, S13’дан кўра, Galaxy S20, S30, S40 ва шу каби номланиши эҳтимоли борлигини англатади.

Мавзуга оид