Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон жорий йилда 153 миллион долларга тенг электроэнергияни Афғонистонга етказиб беради
Жорий йилда Ўзбекистон Афғонистонга 153 миллион долларга тенг миқдорда электроэнергия етказиб беришни режалаштирмоқда, деб баёнот берди «Ўзбекэнерго» бошқарув раиси ўринбосари Шуҳрат Шералиев.
«Ўзбекэнерго» минтақавий ҳамкорлик масаласи, шу жумладан ушбу жараёнда Афғонистон Республикасининг иштирокига катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон 2002 йилдан буён Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига (Кобул, Мозори-Шариф ва Ҳайратон) электроэнергия етказиб келмоқда. 2017 йил декабрь ойида эса Афғонистон томони билан жорий йилда 2 млрд кВт/с - 153 миллион доллар миқдордаги энергия етказиб бериш бўйича келишув имзоланган», – дейди Шералиев.
Афғон томонидан энергияга бўлган талабнинг ўсиб бориши инобатга олиниб, Ўзбекистон қуввати 500 кВ бўлган «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини бошлаган. Тахминан 250 км узунликдаги электр узатиш линиясини қуриб битказиш деярли 150 миллион долларга баҳоланмоқда. Лойиҳа ишга тушиши билан электроэнергияни экспорт қилиш ҳажми йилига 8 млрд кВт соатга ошиши мумкин.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025