Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone’ни бир онда қувватловчи технология ишлаб чиқилди

Фото: Mobilefun
Австралиянинг Аделаида университети олимлари смартфонларни бир онда қувватлашнинг ноёб технологиясини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ABC News маълум қилди.
Таъкидланишича, янги технологиядан ҳозирча фақат iPhone фойдаланувчилари фойдалана олишлари мумкин. Янги технология iPhone батареясининг махсус қурилмага алмаштирилишини назарда тутади. Ушбу қурилма энергияни олиш ва тақсимлаш учун жавобгар махсус датчикларга эга.
Ҳозирда мутахассислар қурилма фойдаланувчилар учун қанчалик хавфсиз эканини аниқлашга уринишмоқда. Кейинроқ улар қурилмани бошқа смартфонлар билан ишлашга созлайдилар.