Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг суверен облигациялари эмиссияси учун «J.P. Morgan Chase» маслаҳатчи сифатида танланди
Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ мустақил кредит рейтингини олиш ва Ўзбекистон Республикаси суверен облигациялари эмиссияси учун «J.P. Morgan Chase» бошчилигидаги банклар консорциуми бош молиявий маслаҳатчи сифатида танланди.
Суверен облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳамда мустақил кредит рейтинги олиш бўйича фискал, тўлов, трансфер ва листинг агентларининг хизматлари учун ҳақ тўлаш Молия вазирлиги ҳузуридаги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Суверен облигацияларни жойлаштиришдан тушадиган маблағлар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги ишларни бажаришга, шунингдек бошқа инфраструктура объектларини қуриш учун йўналтирилади.
«JPMorgan Chase» - Американинг трансмиллий инвестиция банки ва молиявий хизматлар компанияси бўлиб, бош штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган. Ташкилот ҳисобидаги активлари миқдори бўйича АҚШнинг энг йирик банк муассасаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025