Жаҳон | 09:36 / 24.07.2018
13155
1 дақиқада ўқилади

Ҳейли: АҚШ ва Россия ҳеч қачон дўст бўлмайди

Фото: Getty Images

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли сўзларига кўра, Россия томони ҳеч қачон Қўшма Штатларнинг «дўсти» бўлмайди. Бу ҳақда у CBN’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Ҳейлининг сўзларига қараганда, Қўшма Штатлар Россия ва россияликлар етакчиси Владимир Путинга ишонмайди. Унинг қўшимча қилишича, ишонч бундан кейин ҳам бўлмайди.

«Улар (Россия) ҳеч қачон бизнинг дўстга айланмайди. Бу шунчаки бор нарса», - дея маълум қилди Ҳейли.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтиши керак эди ҳамда «у ўзини узоқ куттирди». Шунингдек, Ҳейлининг билдиришича, АҚШнинг Россия томонига нисбатан сиёсатидан кўнгли тўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг ишончи пучга чиққани, Вашингтонда ваҳима пайдо бўлгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид