Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоқ замонавий экотуризм марказига айланади
“Ўзбекистон 24” телеканалида яна Чорвоқдаги ноқонуний қурилган дала-ҳовлилар масаласи бўйича лавҳа намойиш этилди. Унда интернетда “Чорвоқдаги дала-ҳовлилар бузилаётган эмиш” деган гап-сўзлар тарқалгани, бу шов-шув бугуннинг мавзусига айлангани ҳақида сўз боради, деб ёзмоқда ЎзА.
Лавҳада Чорвоқдаги асл вазият қандай, дала-ҳовлилар нега бузилмоқда, бузилаётган уйларнинг товони тўлаб бериляптими, деган саволларга жавоб ахтарилган, бўстонликларнинг дарди тингланган.
Ўтган галги лавҳада Чирчиқ дарёсининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида барпо этилган ноқонуний қурилмалар, дала-ҳовлилар намойиш этилган эди. Афсуски, вазиятни яқиндан ўрганишнинг имкони топилмагани учун ҳам давла-ҳовлиларнинг ичига киришнинг иложи бўлмаган эди. Бу галги ўрганишларда тузилган ишчи гуруҳнинг саъй-ҳаракати билан дала-ҳовлилар бирма-бир кўздан кечирилиб, вазиятга ойдинлик киритилди.
Мавзуга оид
15:50 / 06.05.2025
Покистон Зомин тоғ ҳудудида экотуризм объектларини ташкил этади
18:09 / 14.04.2025
Шавкат Мирзиёев Чорвоқдаги халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишди
09:10 / 27.12.2024
Тошкент - Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди
16:25 / 20.12.2024