Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танишини қасддан машинада уриб, ёрдам кўрсатиш ўрнига уриб-тепиб ўлимига сабаб бўлган шахс ушланди
24 июль куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу шаҳарда яшовчи З.Э. таниши Б.Қ. билан телефон орқали ўзаро жанжаллашиб кетаётган вақтида уни йўл четида турганини кўриб қолиб, ўзининг “Нексия” русумли автомашинаси билан уриб, бу ҳам етмагандек, автомашинадан тушиб, унинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.
Натижада Б.Қ. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. З.Э. эса қўлга олинган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025