Жаҳон | 22:32 / 25.07.2018
2718
2 дақиқада ўқилади

Туркия парламенти террорчиликка қарши кураш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди  

Фото: Anadolu Agency

Туркия парламенти мамлакатда ўтган ҳафтада фавқулодда вазият тартиби якунлангандан кейин террорчиликка қарши курашиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги маълум қилди.   

Туркияда 19 июлда 2016 йил июлдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин киритилган фавқулодда вазият тартиби бекор қилинди. 

Маълум қилиниишича, қонун лойиҳаси ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси ҳамда Миллий ҳаракат партияси қўллаб-қувватловида тасдиқланган. Қонун лойиҳасини парламентнинг 284 аъзоси қўллаб-қувватлаган, 95 нафари қарши овоз берган, бир киши бетарафлик билдирган. Кейинги қадам қонуннинг президент томонидан расман тасдиқланиши бўлиши керак. Шундан кейин у эълон қилинади.

Қонун лойиҳаси губернаторлар ва хавфсизлик хизматларига улар фавқулодда вазият тартиби вақтида эга бўлган баъзи ваколатларни яна уч йилга беради. Бундан ташқари, қонун Туркия қуролли кучлари, полиция, жандармерия ходимлари ва давлат хизматчиларининг террорчилик ташкилотлари билан алоқада эканликлари аниқланса, ҳукуматга уларни истеъфога жўнатиш ҳуқуқини беради.

Мавзуга оид