Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахдаги каналда икки нафар бола чўкиб кетди
23 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшаганлар 12-сонли ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Р.Х. ва укаси шу мактабнинг 3-синф ўқувчиси И.Х.лар шу МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Саркисов” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида Р.Х.нинг жасади Зафаробод тумани “Бирлик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “ЮР-24” каналидан топилган.
«Ҳурматли фуқаролар, фарзандингиз ва яқинларингизни чўмилиш тавсия қилинмаган жойларга юборманг. Агарда махсус чўмилиш ҳавзаларига бормоқчи бўлса, уларни назоратсиз қолдирманг! Ҳушёр бўлинг!» - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025