Жаҳон | 11:30 / 26.07.2018
12962
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси ёнида портлаш рўй берди

Hong Kong Free Press

АҚШнинг Хитой пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган элчихонаси яқинида портлаш рўй берди. Бу ҳақда воқеа гувоҳларига асосланган ҳолда Associated Press хабар қилмоқда.

Хитой давлат нашрлари бир аёл бино олдида ўзига ўт қўймоқчи бўлгани ҳақида хабар берган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, элчихона жойлашган ҳудудга полициячилар етиб келган, аёл қўлга олинган.

Воқеа жойида олинган видео ва фотоларда ҳудудни тутун қоплаганини кўриш мумкин.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Мавзуга оид