Жаҳон | 23:07 / 26.07.2018
6397
1 дақиқада ўқилади

Парагвайда қишлоқ хўжалиги вазири кетаётган самолёт ҳалокатга учради

Парагвайдаги авиаҳалокатда қишлоқ хўжалиги вазири Луис Гнейтинг, унинг ўринбосари, вазирликнинг яна бир ходими ва учувчи ҳалок бўлди.

Айолас шаҳридан ҳавога кўтарилган енгил моторли Baron BE58 самолёти алоқага чиқмай қўйган. Самолёт Парагвай пойтахти Асунсьонда қўниши керак бўлган.

Самолёт қолдиқлари сувда топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт носозлик туфайли қулаган бўлиши мумкин. 

Мамлакат президенти Орасио Картес авиаҳалокат қурбонлари хотирасига 3 кунлик миллий мотам эълон қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид