Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Логистика самарадорлиги индексида нечанчи ўринни эгаллади?
Ўзбекистон Логистика самарадорлиги индексида 168 мамлакат орасида 117-ўринни эгаллади. Тадқиқот Жаҳон банкининг сайтида эълон қилинди.
Логистика самарадорлиги индексини (LPI) ўз ичига олган «Рақобатбардошликни ошириш учун алоқаларни ўрнатиш» ҳисоботи ҳар икки йилда бир марта эълон қилинади. Унда 168 давлат рейтинги бўлиб, миллий ва халқаро бозорларга киришни таъминловчи таъминот занжирлари самарадорлиги ўлчанади.
Ҳисоботнинг сўнгги тўртта хулосаси натижаларига кўра, Германия энг юқори самарадорлик эгасига айланди. Таъминот занжири соҳасида етакчилик қилувчи, юқори даромадли мамлакатлар логистика самарадорлиги рейтингида энг юқори ўринни эгаллайди (Нидерландия, Швеция, Бельгия, Сингапур, Буюк Британия, Япония, Австрия, Гонконг, АҚШ).
Ўзбекистон 117-ўринни эгаллаб, Арманистон (116) ва Замбия (118) ўртасида жойлашди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда - 77. Энг ёмони - Тожикистон (147).
Рейтингнинг қуйи поғоналарини, одатда, паст даромадли мамлакатлар, шунингдек, яккаланиб қолган, беқарор ёки низоларга ёки тартибсизликларга дуч келаётган мамлакатлар эгаллайди.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025