Ўзбекистон | 07:28 / 27.07.2018
7775
2 дақиқада ўқилади

Касаба уюшмаси ходими ўқитувчиларнинг жамоат транспортидан бепул фойдаланишини таклиф этмоқда

Фото: marifat.uz

Пешку тумани халқ таълими бўлими бош инспектор методисти, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раёсати аъзоси З.Тўхтаев ўқитувчиларнинг вилоят ҳудудида жамоат транспортидан бепул фойдаланиши керак, деб ҳисоблайди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси сайтида эълон қилинган мақолада ёзилишича, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб таълимини яхшилаш бўйича кенг жамоатчиликдан таклиф ва мулоҳазалар билдиришни сўрамоқда.

«Ушбу сўровнома асосида аҳоли томонидан педагоглар маошини ва мавқеини ошириш, дарсликлар сифатини яхшилаш, ягона мактаб формасини жорий этиш, эркак ўқитувчилар сонини ошириш, бошланғич таълим машғулотларини енгиллаштириш, диний таълимотга оид дарслар соатини кўпайтириш, ўқитувчи дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни жорий этиш, мактаб­ларда турли йиғинларни камайтириш ва коррупцияга барҳам беришга оид таклифлар киритилган», дейилади мақолада.

Тўхтаевга кўра, соҳа кишилари обрўсини кўтаришнинг энг муҳим мезонларидан бири, бу уларни моддий қўллаб-қувватлаш, иқтисодий шароитини яхшилаш билан бевосита боғлиқ. 

«Шу билан бирга, халқ таълими тизими ходимларининг туман, шаҳар, вилоят ҳудудида транспорт хизматидан бепул фойдаланиши йўлга қўйилса, шунингдек, юқори синф ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари 18 соат қилиб белгиланса айни муддао бўларди», дейди у.

Шунингдек, бош инспектор методист умумий ўрта таълим мактаб­ларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришда ­ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказишни таклиф қилмоқда. 

«Мажмуа директори, ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйи­­ча директор ўринбосарлари лавозими ташкил этилиши ҳам, ўйлайманки, самарадорликни оширишга хизмат қиларди», деб фикрини якунлаган у.

Мавзуга оид