Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутат: Қамоқхоналар одамларни қайта тарбиялаш эмас, жамиятга нисбатан нафратини янада кучайтириш масканлари бўлиб қолмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Фарғона вилоятидаги тергов изоляторида бўлди. Бу ҳақда у Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
«Фарғона вилоятидаги тергов изоляторида таҳлиллардан хулосаларим:
- бугунги кунда қамоқхоналар маҳбусларнинг сонини кўп бўлишидан манфаатдор. Чунки муассасанинг моддий таъминоти ва унда ишловчиларга тўланадиган ҳақ миқдори маҳбусларнинг сонига боғланган;
- Ички ишлар тизимида қамоқхона ёки тергов изоляторларида хизмат қилувчи ходимларга "ўгай фарзанд" принципи шаклланиб қолган. Уларни маиший таъминоти, рағбатлантирилиши ва хизматда юқорилаши жуда қийин амалга ошади. Бу муносабат беихтиёр ходимларнинг маҳбусларга бўлган "дўстона алоқалар"ига айланади.
Хулоса:
Қамоқхоналар одамларни қайта тарбиялаш эмас, янада радикаллаштириш, жамиятга нисбатан нафратини янада кучайтириш масканлари бўлиб қолмоқда.
Таклиф:
- қамоқхона ва тергов изоляторларида хизмат кўрсатадиган ички ишлар ходимларига муносабатни ўзгартириш;
- муассасаларнинг таъминотини маҳбусларнинг сонидан келиб чиқиш амалиётидан воз кечиш, аксинча у ердан чиққан маҳбусларнинг ҳаётда ўрнини топиб кетиш даражасидан келиб чиқиш лозим», - деб ёзади депутат.
Мавзуга оид
16:59 / 13.05.2025
Алишер Қодиров мактабда болаларга “Катюша” ёдлатилгани ҳолати юзасидан Мактаб вазирлигидан изоҳ сўради
19:04 / 15.04.2025
Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди
18:01 / 11.04.2025
“Оқибатлари оғир бўлади” — Алишер Қодиров интернетдаги “ахборот лойиҳалари” ҳақида
11:18 / 23.03.2025