Ўзбекистон | 21:02 / 28.07.2018
102673
2 дақиқада ўқилади

​​Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлмайди. Вазирлик интернетда тарқалган хабарни рад этди

Гўёки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тарқатилган №65-сонли хабарнома “фейк”, яъни сохта экани тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Kun.uz'га маълум қилди.

Маълум қилинишича, сохта хабарноманинг энг қуйи қисмида кўрсатилган телефон рақами ишламайди. Ушбу рақамлар бошқа хонадонники бўлиб, мухбир хонадон эгасига савол берилмасданоқ, “это не мчс, это дом” деган сўзларини эшитди.  

Шу билан бирга, хабарноманинг сохта эканини ФВВнинг Kun.Uz мухбири мулоқотда бўлган бошқарма бошлиғи ҳам тасдиқлади. 

Бугун, 28 июль куни ижтимоий тармоқларда гўёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси бошлиғи (в.в.б.) И.Қўчқоров томонидан имзоланган ҳамда барча шаҳар ва туманлар ҳокимларига йўлланган хабарномаси тарқала бошлади. 

«Ўзгидрометеорология» хизмати хабарида Марказий Осиёга жанубдан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқими туфайли 7-10 июль кунлари ҳаво ҳарорати одатдагидан 5-7 даража баланд бўлиши, кундузи ҳарорат +45 даражага қадар исиши мумкинлиги айтиб ўтилганди. Кейинроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги офтоб урмаслик учун нима қилиш кераклигини айтди.

Kun.uz иссиқлик даражаси ва у келтириб чиқараётган ноқулайликлар юзасидан аҳоли орасида ижтимоий сўровнома ўтказганди. Сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти ҳаво ҳарорати расман эълон қилинганидан кўра баландроқ эканини таъкидлашмоқда. Аҳоли вакиллари автобусларни кондиционерлар билан таъминлаш борасида таклиф билдиришди.

Мавзуга оид