Қизириқ тумани ҳокими ўзгарди
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Алишер Мингқобилович Норқобилов Қизириқ тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Шу кунга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Олим Бобоқулович Муҳаммадиев Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келган Улуғбек Ахунов Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024