Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонликлар уй ва машина сотишдан олган пулларини пенсия фондига топширишади
Пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга киритилган янги ўзгаришлар натижасида, қозоғистонликларга квартира ёки машина каби шахсий мулкини сотишдан олган даромадининг 10% миқдорини Ягона пенсия жамғарма фондига (ЯПЖФ) ўтказиб бериш мажбурияти юкланди.
2018 йил 14 июлдан бошлаб, мулкни сотишдан даромад олган фуқаролар ЯПЖФга 10% миқдорида, аммо энг кам иш ҳақининг (ЭКИХ) 10%дан кам бўлмаган миқдорда (айни пайтда ЭКИХ - 28 284 тенге) ва ЭКИХ 75 баробарининг 10%дан кўп бўлмаган миқдорда пенсия тўловини амалга оширишлари шарт.
Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб, даромад ва харажатларнинг оммавий декларацияси жорий қилинади. Унга кўра, фуқароларнинг қимматбаҳо харидлари уларнинг декларацияда кўрсатган даромадлари билан солиштирилади. Агар орада фарқ чиқса, фуқарога огоҳлантириш хати жўнатилади.
Бу ҳақда Астана шаҳрида ўтказилган брифингда Давлат даромадлари департаменти раҳбари Мади Такиев гапириб берди.
«Уйда сақлаётган барча нақд пулларингизни кўрсатасиз. Агар уларнинг умумий қиймати 14 миллион тенгедан ошса (тахминан 40 минг доллар), у ҳолда банкда ҳисоб рақами очасиз ва пулларингизни ўша ерда сақлайсиз» - деди Такиев.
Мавзуга оид
16:39 / 15.05.2025
Пенсия тизими хусусий секторга берилиши рад этилди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025