Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёҳлар учун Ўзбекистоннинг навигацион харитаси тузилади
«Ергеодезкадастр» қўмитаси ва TomTom компанияси (Нидерландия) вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий навигацион харита яратиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдилар. Смартфон, автоулов навигаторлари, шахсий навигаторлар ва веб-иловалар учун маршрутни режалаштирувчи навигация хариталарини яратиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш, шунингдек, қўмита ходимларининг салоҳиятини оширишга келишиб олинди.
Навигация харитаси саёҳатчиларга йўл ва сайёҳлик белгиларини топишда, диққатга сазовор бўлган жойлар, меҳмонхона ва ресторанларга бориш йўналишини аниқлашда, шунингдек, сайёҳлик йўналишларини режалаштиришда амалий ёрдам бериши кўзда тутилмоқда.
TomTom компанияси етакчи халқаро бренд бўлиб, компания маҳсулотлари кунига 800 миллиондан ортиқ харидор ташриф буюрадиган дунёнинг турли бозорларида сотилади. Дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияларидан бири бўлган Apple ширкати TomTom хариталарини ўзининг барча мобиль қурилмаларига ўрнатилган навигация дастурида қўллаш учун танлаб олди.
Мавзуга оид
14:09 / 11.11.2024
Yandex хариталарига Ўзбекистондаги машҳур жойларнинг 3D моделлари киритилди
23:09 / 19.10.2024
Ойда навигация ва алоқа тизими яратилади
20:27 / 20.09.2024
Россия Ўзбекистонга ГЛОНАСС сигналидан фойдаланиш имконини бериши мумкин
07:48 / 13.07.2024