Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сувни тежаган шахс ер солиғидан озод этилади
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 376-моддасига асосан юридик шахслар томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган ер участкаларида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод қилинган.
Ундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги қарори билан томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига тежалган сув ресурсларидан бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилган.
Олий Мажлис Қуйи Палатаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, давлат дастури доирасида амалга ошириладиган томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологиялари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган ташкилотларга декларация қилинган нархлар бўйича полиэтилен гранула харид қилиш учун ҳар йиллик квоталар ажратилиши белгиланган.
Мавзуга оид
14:25 / 21.05.2025
Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
18:51 / 05.03.2025
Кўчмас мулкнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлаш мақсадида оммавий баҳолаш ўтказилади
16:22 / 30.12.2024
2025 йил учун жисмоний шахсларнинг мулк ва ер солиғи чегаралари белгиланди
13:56 / 14.10.2024