Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мотоцикл ишқибозларидан кечки ва тунги вақтларда пойгалар уюштирмаслик сўралди
Тошкент шаҳар ИИББ мотоцикл ишқибозларидан кечки вақтларда пойгалар уюштирмасликни сўрамоқда. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
«Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт аҳолисидан мотоциклнинг двигател овози одамларнинг тунги оромини бузаётгани ҳақида жуда кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Улар орасида ёш болали оналар, кексалар ва бемор кишиларнинг боқувчилари кўпчиликни ташкил этади», деб маълум қилди шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ мотоцикл ишқибозларидан кечки ва айниқса тунги вақтларда пойгалар уюштирмасликни, гуруҳ бўлиб ҳаракатланмасликни сўрамоқда.
«Унутманг, ҳар бир инсон тунда дам олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг тинчини бузишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шундай экан, ҳамшаҳарларингизнинг ҳурматини сақланг, дилозор бўлманг», дейилади мурожаатда.
Мавзуга оид
14:22 / 29.04.2025
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
16:01 / 06.07.2024
Метанда юрадиган илк мотоцикл тақдим этилди. Унинг нархи 1000 евродан бошланади
21:48 / 04.06.2024