Жамият | 19:50 / 31.07.2018
27942
1 дақиқада ўқилади
АЁҚШга ўт қўйиб қочган эркак видеога тушиб қолди
Полиция Нью-Йоркдаги АЁҚШга ўт қўйган эркакни қидирмоқда.
Шаҳар полицияси воқеа содир бўлган жойда олинган видеотасвирни тарқатди, деб хабар бермоқда The Independent.
Лавҳада эркак канистрга ёнилғи қуйгани, сўнгра терминалга сепгани акс этган. Кейин у қоғозни ёндириб, бензинга улоқтиради.
Ёнғин оқибатида ўша атрофда бўлган бир киши жароҳатланди. Жароҳатланган 21 ёшли шахс касалхонага ётқизилди.
Тартиб посбонларининг маълумот беришларича, АҚЁШга ўт қўйган одам яширинган. У Статен-Айленддаги АҚЁШга кўк минивэнда келгани қайд этилган.