Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW Венгрияда завод қуради
BMW мутасаддилари Венгрия шарқида 1 млрд. евро инвестиция киритиб, завод қурмоқчи. Лойиҳани амалга оширишдан мақсад мамлакатда юқори сифатли автомобилларни ишлаб чиқарадиган ягона марказни ташкил этишдир. Бу ҳақида Reuters хабар қилади.
Янги завод Будапешт шарқидан тахминан 230 км. узоқликда жойлашган Дебрецен шаҳрида қурилади ва бу ерда йилига 150 минг дона автомобиль ишлаб чиқаради. Заводда электормобиллар ҳам терилиши режалаштирилган.
BMW Daimler ҳамда Audi автоконцернларига қўшилади. Ушбу икки гигант компания Венгрияда ўз заводларига эга ҳисобланади. Audi компанияси ҳозирда бу ерда электр мотор ишлаб чиқармоқда.
«Автосаноат ҳажми Венгрия экспортининг 1/3 қисмини ташкил этади. BMW билан экспорт ҳажмини 40 фоизгача оширишимиз мумкин. BMW’нинг янги имкониятлари 2019 ва 2020 йилдаги кутилаётган пасайишни тўхтатишга имкон беради ва Марказий Европанинг ривожланмаган шарқий ҳудудига хорижий инвестиция олиб киради. Завод қуриш лойиҳаси Венгриянинг автомобиль саноатига қарамлигини кучайтириши ва глобал иқтисодий инқироз даврида автомобиль савдосининг ҳар қандай даврий пасайишига олиб келиши ҳам мумкин», дея маълумот берди таҳлилчи Питер Вироватс.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025