Жаҳон | 00:03 / 31.07.2018
12360
2 дақиқада ўқилади

Минск Лукашенконинг инсульт олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: Александр Шчербак / ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг инсультга дучор бўлгани ҳақидаги хабарлар уйдирма, деган ТАССга давлат раҳбарининг матбуот котиби Наталья Эйсмонт.

Бу хабарни Украинанинг «Деловая столица» портали беларуслик журналистларга асосланиб эълон қилган. Нашрнинг маълумотларига кўра, айнан инсультга дучор бўлгани сабабли Лукашенко 28 июлдан буён омма олдида кўриниш бермаган ва Гомель шаҳрига сафарга бормаган. Гарчи сайтда бу ҳақдаги хабар 30 июль куни пайдо бўлган эса-да, Беларусь президентининг инсультга дучор бўлгани ҳақидаги хабар «Незыгарь» машҳур сиёсий Телеграм каналида бир кун аввал ёритилган.

Бунга мазкур канал Лукашенко қандли диабетдан азият чекаётгани, умуман соғлиғига доир катта муаммолар, хусусан қон босими ва оёқ оғриғига мубтало бўлганини ёзиб чиққан эди. Бундан ташқари, «Незыгарь» муаллифлари кейинги пайтлар Беларусь етакчиси «кўп еб, кўп ухлаётгани, кунига 4-5 соатгина ишлаётгани»ни ёзиб чиқишган эди.

Беларусь президентининг сайтига кўра, 28 июль куни Лукашенко Хитойнинг CITIC Group корпорацияси бошқаруви раиси Чанг Жэнминг билан учрашган ва шу куни Арманистон бош вазири Николь Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашган. 29 июль куни давлат раҳбари фаолияти ҳақида порталда хабар чиқмаган, 30 июль куни эса Марокаш қиролига табрикнома эълон қилинган.

23 июль куни Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашган ва у Беларусь президентини яқин кунларда Россияга ташриф билан келишга таклиф қилган. Учрашув Сочи шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.

Мавзуга оид