Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uber ҳайдовчисиз юк машиналари ишлаб чиқариш билан шуғулланишни тўхтатади
Онлайн такси хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи Uber компанияси ҳайдовчисиз юк машиналари технологиялари билан шуғулланувчи бўлимини ёпади ва эътиборини енгил машиналарга қаратади. Бу ҳақда Uber Advanced Technologies компанияси раҳбари Эрик Мейхофер ўз баёнотида маълум қилди.
"Биз яқинда муҳим қарор қабул қилдик ва Питтсбург йўлларига қайтдик. Жамоамизнинг бор куч ва маҳоратини мана шу йўналишга қаратишни маъқул деб ҳисоблаймиз", - деди Мейхофер.
Uber 2016 йил ёзида ҳайдовчисиз юк машиналари ишлаб чиқариш билан шуғулланганди. Дастлабки синовлар Калифорния ва Аризона штатларида ҳамда Питтсбург полигонида (Пенсильвания штати) ўтказилганди. Аризона штатида юз берган ЙТҲдан сўнг шу йилнинг май ойи охирида компания ҳайдовчисиз енгил автомобиллар синовини тўлиқ тўхтатганди.
Ҳодиса шу йилнинг 18 мартида Темп шаҳрида содир бўлган. Uber компаниясига қарашли Volvo автомобили автоном режимда ҳаракатланаётиб йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборган. Полиция автомобилга ўрнатилган кузатув камерасидаги ёзув орқали аёл машина олдида кутилмаганда пайдо бўлганини аниқлаганди. Аёл жароҳатланиш оқибатида касалхонада вафот этган.
Мавзуга оид
11:04 / 04.12.2024
Uber Ҳиндистонда сув таксиси хизматини ишга туширди
20:14 / 28.11.2024
Uber обуна режаси туфайли Америка регулятори томонидан текширилади
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
19:18 / 01.08.2024