Ўғрилар океанариумдан акулани ўғирлаб, уни сотишга уринишди
АҚШда уч киши Сан-Антонио Аквариумидан акулани аравачада олиб чиқиб кетишди. Техас полицияси гумондорлар қўлга олингани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда USA Today.
Маълумотларга кўра, уч нафар ташриф буюрувчи ўлчами тахминан 2 фут (61 см) бўлган Калифорния акуласини аравачага яшириб олиб, океанариумдан олиб чиқиб кетишган. Шундан сўнг, унинг эгаси Аммон Ковино сўзларига кўра, акулани фейсбук орқали сотишга ҳаракат қилинган. Гумонланувчилар кузатув камераларидан олинган ёзувлар туфайли аниқланди.
«Бу жинниликдир. Улар акулани аквариумдан тўғридан-тўғри тортиб олишган», - дейди Ковино.
Унинг сўзларига кўра, уч нафар гумондор қўриқчи ортга ўгирилишини кутиб, аквариумдан акулани тўр ёрдамида тутиб олишган ва челакка солишган, сўнг машинада кетиб қолишган. Ходимлар аравачадан оқаётган сувни пайқаб, у ерда нима борлигини кўрсатишдан бош тортилгач, гумонланувчиларнинг автомобили рақамларини ёзиб олишди. Улар камералардан олинган ёзувлар билан бирга полицияга топширилди.
Океанариум эгасининг маълум қилишича, акула душанба, 30 июль куни қайтарилди. Ҳар эҳтимолга қарши у карантинга жойлаштирилган.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024