Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ва Олий суд экстремистик ташкилотлар рўйхатини эълон қилади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида экстремистик деб топилган ташкилотлар рўйхати эълон қилинади. Бу ҳақда «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунда айтилади
Қонуннинг 14-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.
Ташкилот, агар унинг таркибий тузилмаларидан ҳеч бўлмаса биттаси (бўлинмаси, филиали ва ваколатхонаси) экстремистик фаолиятни амалга ошираётган бўлса, экстремистик ташкилот деб топилади.
Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
Мавзуга оид: «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун имзоланди
Мавзуга оид
17:01 / 02.05.2025
Германияда «Германия учун альтернатива» партияси экстремистик деб топилди
23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
15:39 / 29.04.2025