Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу пухта тайёрланган қотиллик». Журналист ҳамкасблари ўлими учун жавобгарликни «Путиннинг дўстлари» зиммасига юклади
31 июль куни Марказий Африка Республикасида уч нафар россиялик ўлдирилди. Булар журналист Ўрхан Жамол, режиссёр Александр Расторгуев ва оператор Кирилл Радченко эди. Улар минган машина ҳайдовчиси эса ҳужумдан омон қолган.
Ушбу гуруҳ Африка давлатига ёлланма жангчилар хизматини кўрсатадиган «Вагнер» гуруҳи фаолияти бўйича фильм ишлаш учун боришганди.
Дастлабки маълумотларда улар талончилик ҳужуми қурбонига айлангани айтилди, Россия ТИВ эса, бу ҳодисани «сайёҳларнинг хавфли ҳудудда ҳужумга учраши» деб атади ва бошқа россияликларни МАРга бормасликка чақирди.
Журналист Виктор Шендерович эса ўз блогида журналистлар айни вақтда Марказий Африка Республикасида бўлиб турган, Россия президенти Владимир Путиннинг яқин кишиларидан ҳисобланувчи миллиардер Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилиши айтиладиган «Вагнер» гуруҳи буюртмаси билан ўлдирилганини иддао қилмоқда.
«Демак, бу ҳеч қанақасига талончилик мақсадидаги қотиллик эмасди: россияликлар журналистлар машинаси рўпарадан туриб ўққа тутилган. Қимматбаҳо ўлжани қўлга киритмоқчи бўлган талончилар бу ўлжани эҳтиёт қилган бўлардилар.
Қотиллик мақсадида тузоқ қўйилган, қотиллар айнан шу гуруҳга ҳужум қилиниши кераклигини билишган. Қотилларга журналистларнинг ҳаракатланиш маршрути ва қайси вақтда қаерда бўлиши аён эди. Бу яхши тайёрланган қотиллик эди.
Турбанлар ва уларнинг арабча сўзлаши аҳамиятсиз, бу далил қотиллик буюртма бўлганини инкор эта олмайди. Мен ҳали айнан Ўрхон Жамол қотиллик қурбонига айланганига алоҳида тўхталмаяпман.
Балки, албатта, зўр бериб бошқа мураккаброқ версияларни ўйлаб топиш мумкиндир, аммо энг содда ва равшан версия шу: журналистлар ўлими «Вагнер» бенефициарлари томонидан буюртма қилинган.
Мотивлар ҳам аниқ:
— текширувларнинг олдини олиш (ахир ёлланма хизмат – жиноий ҳаракат);
— мускулларни кўрсатиб қўйиш (барчага бундан кейинги шундай қадамлар қандай якун топишини кўрсатиб қўйиш).
Жамол, Расторгуев ва Радченконинг қотиллигини Тергов қўмитаси текширади — бу эса буюртмачиларнинг жазосиз қолишини тўла кафолатлайди. Тергов қўмитаси бундан аввал ҳам бунданда ошкора жиноятларни кўриб-кўрмаганга олганди.
Путиннинг дўстларининг қўллари қонга ботгандан-ботмоқда. Нима бўлганда ҳам, яқин (ҳарбий давр)дан буён ўлдирилганлар сони мингдан ошмоқда, хуллас — мен нима демоқчиман?
Путинга боржоми ичишга энди кеч, қўрқаманки, биз ҳам кечикдик».
Мавзуга оид
22:37 / 25.08.2023
«Менга кўпроқ олтин керак». WSJ Пригожиннинг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилди
22:55 / 22.01.2021
Исёнчилар Марказий Африка Республикаси пойтахтини қуршаб олишди
17:20 / 21.12.2020
Марказий Африка республикаси ҳукумати мамлакатга Россиянинг юзлаб ҳарбийлари етиб келганини маълум қилди
19:30 / 07.02.2019