Жаҳон | 10:40 / 02.08.2018
3463
2 дақиқада ўқилади

Facebook топ-менежерлари истеъфога чиқмоқда. Навбат ахборот хавфсизлиги бўйича раҳбарга келди

Фото: EPA

Facebook компаниясининг ахборот хавфсизлиги йўналиши раҳбари Алекс Стамос 17 август куни ўз лавозимини тарк этиши ҳақида хабар берди.

«17 август куни Facebook’даги охирги иш куним бўлади. Гарчи дўстларим билан ёнма-ён ишлаш имконидан маҳрум бўлсам-да, жуда кўп садоқатли, ғайратли ва малакали инсонлар бу барча муаммоларни ҳал қилишда давом этаётганидан хурсандман», - дея ёзган Стамос чоршанба куни Facebook’даги ўз саҳифасида. 

Март ойида The New York Times газетаси Стамос АҚШдаги сайловларга Россия аралашуви бўйича маълумотни кенгроқ очиб бериш тарафдори бўлгани ҳақида хабар берганди. Бу ташаббус унинг ҳамкасбларининг қаршилигига дуч келди.

27 июль куни компанияни бош юрисконсульт Колин Стретч тарк этди. Стамоснинг кетиши сўнгги бир неча ҳафта ичида юқори лавозимли амалдорнинг учинчи истеъфоси бўлди. The Wall Street Journal газетаси маълумотига кўра, июнь ойида ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича бош директор Элиот Шраге компаниядан кетишини эълон қилди.

Мавзуга оид