Ўзбекистон | 15:19 / 02.08.2018
21844
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 29 абитуриент тест синовидан четлатилди

Самарқанд вилоятида бўлиб ўтаётган олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида 29 киши четлаштирилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. Унда айтилишича, тест синовлари адолатли ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят ИИБ жиддий назорат-текширув ишларини олиб бормоқда.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан 2018 йил 1 ва 2 август кунлари Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида жойлашган “Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” биносида ўтказилган Олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари топшириш давомида 19 нафар абитуриент ички тартибни бузган. 

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

10 нафар шахс бошқа абитуриент ўрнига кирганлиги аниқланган. Ҳуқуқбузарликлар аниқланган ва улар тест синовларидан четлаштирилган.  

Самарқанд вилояти ИИБ абитуриентларга мурожаат қилиб, Давлат тест маркази томонидан ўрнатилган тартибларга қатъий риоя қилишни сўраган ҳолда, тест синовларида омад ва муваффақиятлар тилаб қолади.

Мавзуга оид