«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётида Тошкентга қўниш вақтида тормоз бериш тизимида носозлик юзага келди
Бугун Тошкент аэропортида кутилмаган фавқулодда ҳолат юз берди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тонгги соат 05:10да Истанбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етган.
«Қўниш штат режимида амалга оширилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда. Миллий авиакомпания йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», - дейилади МАК хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Урганч» халқаро аэропорти ҳамон ёпиқ қолаётгани, муддат яна узайиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:20
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
19:10 / 27.09.2024
Тошкентда эркак шифокор муолажа пайтида аёл мижозини ўпиб олгани учун жазоланди
16:27 / 27.09.2024