Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «рақамли банк» атамаси пайдо бўлди
Марказий банк биринчи маротаба «рақамли банк» атамасини қонунчиликка киритди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг қарорида айтилади, у банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартибига ўзгартишлар киритди.
Ҳужжат билан янги атама киритилмоқда - «рақамли банк» — инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматларини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси.
Қайд этилишича, рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатларини талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
«Рақамли банк» атамаси Ўзбекистон норматив базасида илк бор президентнинг январь ойидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида пайдо бўлди.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025