Ўзбекистон | 14:29 / 02.08.2018
7165
1 дақиқада ўқилади

Veon’нинг Ўзбекистондаги даромади 10,3 фоизга ўсди

Фото: Glassdor

Beeline’нинг Ўзбекистондаги даромади ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 10,3%га ошди ва 635 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Veon холдинги ҳисоботида айтилган.

Мобиль сегментдаги хизмат даромади 10 фоизга ошди ва 629 млрд сўмни ташкил этди.

Бир абонент учун ўртача даромад кўрсаткичи 22 019 сўмни ташкил этди. Бир йил муқаддам бу кўрсаткич 19 847 сўмга тенг бўлган.

Ҳар бир абонент томонидан қўнғироқлар бўйича сарфланган ўртача дақиқалар сони 568 дақиқани ташкил этди (ўтган йили 578 дақиқа).

Шу билан бирга, Veon холдинги 138 миллион доллар миқдоридаги зиён ҳақида маълум қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид