Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги саммитда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Бешинчи Каспий саммитига тайёргарлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Йиғилишда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция ва бошқа келишувларни имзолашга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
"Бешинчи Каспий саммити доирасида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш бўйича узоқ йиллик музокараларни якунига етказиш режалаштирилмоқда. Саммитнинг муҳим ҳужжати Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция бўлади. Унда Каспий денгизи билан чегарадош давлатларнинг ундан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс этади", - деди ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025