Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмагомедов: Макгрегорни кўчада кўриб қолсам, нима бўлади? Дўппослайман яхшилаб
Мутлақ жангчилар чемпионатидаги (UFC) россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради allboxing.ru.
«Уни кўчада кўриб қолсам, нима бўлади? Муштлашув бўлади. Албатта, шундай бўлади. Ҳеч қандай пулларсиз. Мен ҳеч қачон кўча жангларида мағлубиятга учрамаганман», - дея айтиб ўтди амалдаги чемпион.
Россияликнинг таъкидлашича, Макгрегор билан эҳтимолий жанг ҳақида музокаралар давом этмоқда.
«Конорни жангчи сифатида ҳурмат қиламанми? Ҳа. Инсон сифатида? Йўқ. Умид қиламанки, жанг ташкил этилади, бироқ ҳали ҳеч қандай янгилик йўқ. Фақат кутмоқдаман. Музокаралар давом этмоқда», - дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил давомида қанча пул ишлаб олгани айтилганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024