Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистон жанубида завод қуради
Яқин келажакда Тожикистон Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудида янги цемент заводини қуришга киришади, деб хабар қилмоқда «ASIA-Plus».
«Завод Тожикистонда цемент ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусий компания ҳисобига қурилади, - дея маълум қилди республика иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллазода. - Тожикистон хусусий бизнесининг қўшни давлат иқтисодиётига инвестиция киритиш ниятини қўллаб-қувватлаймиз».
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасини яқин келажакда йилига бир миллиард долларгача етказиш мўлжалланмоқда.
«Бу Тошкент ва Душанбе ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда тубдан ўзгаргани туфайли юз беради», - дея қайд этиб ўтди вазир.
Унинг таъкидлашича, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг олти ойи давомида 128,3 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69 миллион долларга кўп.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025